Жаҳон кубогини қўлга киритган гандболчиларимиз тақдирланди (Фоторепортаж)

Шу йилнинг 5-11 июль кунлари Италиянинг Терамо шаҳрида “Interamnia” жаҳон кубоги бўлиб ўтди. Турли ёш тоифалари ўртасида ўтказилган мусобақада дунёнинг 34 мамлакатидан 123 та жамоа иштирок этди. Мусобақада юртимиз шарафини 2000 йилларда туғилган спортчилардан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоя қилди. Ёш гандболчиларимиз ўтказилган етти учрашувнинг барчасида зафар қучиб, олтин медаллар ва Жаҳон кубогини қўлга киритишди.

17 июль куни Ипотека-банк АТИБ бош биносида мусобақа қатнашчилари ва мураббийларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Жисмоний тарбия ва спорт визирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, Ипотека-банк раҳбарияти ва ходимлари, гандбол федерацияси вакиллари, ёш мусобақачилар ва уларнинг ота-оналари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Жисмоний тарбия ва спорт визирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов очиб берди ва спортчиларни ғалаба билан табриклади. Шундан сўнг Ипотека-банк бошқаруви раиси, гандбол федерацияси раҳбари Омон Мусаев ҳам йиғилганларни ушбу маваффақият билан қутлади.

Сўнгра сўзга чиққан гандболчилар, мураббийлар ва ота-оналар чексиз қувонч ва ўзгача ғурур, ифтихор билан юртимизда спортга қаратилаётган эътибор ва қўлга киритилаётган улкан ютуқлар хусусида тўлқинланиб гапиришди.

Тадбир сўнггида йиғилганларга эсдалик совғалари топширилди.

Saytning oxirgi yangilanishi:
20.10.2019 | 17:52
Onlayn maslahatchi
Mening fikrim

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:
  • "Yagona telefon" raqami:
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, Abdulla Qodiriy 2-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon:
  • Faks:
  • Mo'ljal: Oloy bozori
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169