Гандболчиларимиз Италиядаги жаҳон кубогида олтин медалларни қўлга киритишди

Италиянинг Терамо шаҳрида Халқаро гандбол федерацияси тавқимига кирувчи 46-халқаро «Interamnia» жаҳон кубоги мусобақаси якунланди. Турли ёш тоифалари ўртасида ўтказилган мусобақада жаҳоннинг 34 та мамлакатидан 123 та жамоа иштирок этди.


Юртимиз шарафини 2000 йилда туғилган спортчилардан ташкил топган Республика Олимпия захиралари коллежи жамоаси (Ўзбекистон U-18 термаси) ҳимоя қилди. Ушбу ёш тоифасида совринлар учун 14та жамоа баҳслашди.
Мураббийлар Улуғбек Икромов ва Зафар Азимов бошчилигидаги ёшларимиз гуруҳ босқичидаги илк ўйинда Франциянинг «Ланестер» жамоасини 18:8 ҳисобида мағлуб этишди. Иккинчи ўйинда «Грунвальд» (Польша) устидан 23:16 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учинчи баҳсда эса «Козанис» (Греция)  26:8 ҳисобида таслим этилди. Сўнгра «Моунтада» (Марокаш) 21:14 доғда қолдирилди. Ниҳоят, Даниянинг «Вирум Соргенфри» жамоасига қарши баҳсда 15:13 ҳисобида ғолиб бўлишди.
Гандболчиларимизга мусобақа ярим финалида яна ўша «Вирум Соргенфри» клуби рақиб бўлди ва ёшларимиз бу сафар ҳам рақибни 15:8 ҳисобида таслим этишди. Ҳал қилувчи баҳсни ҳамюртларимиз Швейцариянинг «Шеноис Женева» жамоасига қарши ўтказишди ва 18:9 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Шу тариқа, ҳамюртларимиз мусобақа давомида ўтказилган етти учрашувнинг барчасида зафар қучиб, олтин медалларга сазовор бўлишди.
Биз ушбу муваффақият билан Ўзбекистон гандбол федерациясини, ғолиб спортчиларимиз ва мураббийларни табриклаймиз.

Saytning oxirgi yangilanishi:
22.08.2019 | 13:01
Onlayn maslahatchi
Mening fikrim

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:
  • "Yagona telefon" raqami:
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, Abdulla Qodiriy 2-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon:
  • Faks:
  • Mo'ljal: Oloy bozori
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169