Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди

8 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг навбатдаги ҳайъат мажлиси ўтказилди. Уни ҳайъат раиси – вазир Шоакром Исроилов олиб борди.

Кун тартибидан ўрин олган биринчи масала – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимида иш юритиш, ижро интизоми ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати тўғрисидаги ўрганиш якунларини таҳлил қилиш юзасидан Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов маърузаси тингланди. Бухоро ва Хоразм вилоятлари жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари бошлиқлари қўшимча ҳисобот билан чиқишди.

Ҳайъат Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг туман (шаҳар) ҳудудий бўлимлари раҳбарлигига тавсия қилинган номзодларнинг малакаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил мартдаги ПҚ-3583-сонли қарори асосида ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларини оптималлаштириш натижасида бўшатиладиган бино ва иншоотлар, инвентарь ва ускуналарнинг бир қисмини ҳудудий бўлинмалар балансига ўтказилиши тўғрисидаги масалани кўриб чиқди. Бу борада вазирнинг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов сўзга чиқди. Масалани муҳокама қилишда бир қатор вилоятлар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари бошлиқлари фаол иштирок этишди.

Вазирлик матбуот хизмати раҳбари Мирзаҳаким Тўхтамирзаев маърузаси аҳолини, айниқса ёшларни спортга жалб қилиш, улар ўртасида спорт мусобақалари ва тадбирларини ўтказишни янада кўпайтириш, шунингдек мусобақалар ва тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишида раҳбарларнинг масъулиятига бағишланди. Ушбу масала бўйича мунозараларда вазирлик ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўлими бошлиғи Наврўз Шоймардонов, вилоятлар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари бошлиқлари қатнашди.

Кун тартибидан жой олган яна бир масала юзасидан вазирлик олий спорт ютуқлари бошқармаси бошлиғи Назиржон Худойқуловнинг маърузаси тингланди. Аргентинада ўтказиладиган ўсмирлар Олимпиадаси ҳамда Индонезияда ўтказиладиган Осиё ўйинларига тайёргарликнинг бориши, мазкур мусобақаларда муваффақиятли қатнашиш учун мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимига бағишланган масалани муҳокама қилишда спорт таълим муассасалари раҳбарлари фаол иштирок этишди.

Ҳайъат барча масалаларни танқидий таҳлил руҳи остида кўриб чиқди ва тегишли қарорлар қабул қилди.

Ҳайъат ишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари иштирок этди ва сўзга чиқди.

Матбуот хизмати

Saytning oxirgi yangilanishi:
12.08.2020 | 18:58
Onlayn maslahatchi
Mening fikrim

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:
  • "Yagona telefon" raqami:
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, Abdulla Qodiriy 2-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon:
  • Faks:
  • Mo'ljal: Oloy bozori
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169