Ўзбекистон Европа Очиқ Чемпионатида 4та медални қўлга киритди.

25-29 май кунлари Франциянинг Берк-сюр-Мер шаҳрида оғир атлетика (пауэрлифтинг) бўйича Европа очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада совринли ўринлар учун 40та мамлакатдан 250га яқин спортчи куч синашди.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари битта олтин, иккита кумуш ва битта бронза,  жами 4 медаль билан тақдирландилар.
Ёшлар ўртасида кечган баҳсларда -45кг вазн тоифасида иштирок этган Шаҳзода Мамадалиева 71кг тошни кўтариб, 1-ўринни қўлга киритган бўлса, -50кг вазн тоифасида Муслима Нуриддинова 65кг натижа билан 2-ўринни эгаллади.
Катталар ўртасида -55кг вазн тоифасида Роза Қўзиева 115 кг тошни кўтариб,  шоҳсупанинг 2-поғонасига кўтарилди. -88кг вазн тоифасида Фарҳод Умирзоқов 180кг натижа билан кучли учликдан жой олди.
Наврўзбек Абдурасулов (-107кг) 180кг ва Исмира Исломова (-79кг) 101кг натижа билан ўз вазн тоифаларида 4-ўринни эгаллашди.

Saytning oxirgi yangilanishi:
21.08.2019 | 14:00
Onlayn maslahatchi
Mening fikrim

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:
  • "Yagona telefon" raqami:
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, Abdulla Qodiriy 2-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon:
  • Faks:
  • Mo'ljal: Oloy bozori
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169