Ўзбекистон стол тенниси федерациясига янги раҳбар тайинланди

Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон стол тенниси федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси ташкил этилди.
Йиғилишда Ўзбекистон стол тенниси федерациясига янги раҳбар сайлаш масаласи кўрилди. 

Йиғилишда шу кунгача стол тенниси федерациясида бош котиб лавозимида фаолият юритиб келаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби Саида Саидикромовна Маҳмудова номзоди ташкилот раҳбарлигига таклиф этилди. 
Делегатлар бир овоздан С. Маҳмудова номзодини қўллаб-қувватладилар. 
Саида Маҳмудова Ўзбекистон стол тенниси федерацияси президенти этиб сайланди.

Саида Маҳмудова ўзига билдирилаётган ишончни оқлаш учун бор имкониятини ишга солишини маълум қилди.
“Бу ерда ўтирганларнинг деярли барчаси билан танишмиз, бирга ишлаганмиз. Умид қиламанки, ҳамжиҳатликда ўзбек стол теннисининг мавқеини янада юқориларга кўтарамиз. Ўзимга билдирилаётган ишончни оқлашга ҳаракат қиламан ва бунинг учун бор кучимни беришга тайёрман”, - деди Саида Маҳмудова.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон “Rowing and Canoe” федерацияси ҳамда Ўзбекистон каратэ Миллий федерациясиясига ҳам янги раҳбар тайинланган эди.

Saytning oxirgi yangilanishi:
16.06.2019 | 23:53
Onlayn maslahatchi
Mening fikrim

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:
  • "Yagona telefon" raqami:
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, Abdulla Qodiriy 2-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon:
  • Faks:
  • Mo'ljal: Oloy bozori
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169