2017 йил 28 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон фармони билан киритилган ўзгартишлар тўғрисидаги

2017 йил 28 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон фармони билан киритилган ўзгартишлар тўғрисидаги

МАЪРУЗА

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича ижобий натижаларга эришиш ҳамда шахсий масъулиятини белгилаш мақсадида, 2017 йил 28 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-3161-сон Қарори қабул қилинган эди.

Мазкур Қарор билан Девоннинг Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати Девон таркибий тузилмаларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг қонунчилик ташаббусини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириши белгиланган.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мувофиқлаштирилган ва келишилган фаолиятини таъминлаш мамлакатимизни ривожлантиришнинг бугунги босқичида кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш шароитларида муҳим аҳамият касб этади.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 апрелда “Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5395-сон Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати негизида Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати ташкил этилди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига хусусан, юқорида таъкидланган
ПҚ-3161-сон Қарори билан тасдиқланган Низомга ҳам бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, Регламентнинг матнида қайд этилган “Сиёсий-ҳуқуқий масалалар” сўзлари “Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш” тарзида ўзгартирилди.

Бундан ташқари, яна бир ўзгартириш Регламентнинг эски таҳрирдаги 18-бандига кўра Девоннинг мазкур хизматига келиб тушган Қонун қонун билан тартибга солинадиган масалаларнинг мазмунидан келиб чиққан ҳолда, уни эксперт жиҳатдан ўрганиб чиқиш ёки Ўзбекистон Республикаси Президентига имзолашга киритиш учун бошқа таркибий тузилмаларга юбориши мумкинлиги белгиланган эди.

Эндиликда, киритилган ўзгартишларга кўра, Девоннинг Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати қонун билан тартибга солинадиган масалаларнинг мазмунидан келиб чиққан ҳолда, уни эксперт жиҳатдан ўрганиб чиқиш ёки Хизмат ҳузуридаги Маслаҳат кенгашига муҳокама учун киритиши мумкинлиги белгилаб қўйилди.

Низомнинг 19-банди “Девоннинг Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати қонуннинг ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди. Ҳуқуқий экспертиза натижасида қонунни имзолаш мумкинлиги ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг эътирозлари билан қайтариш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тайёрланади.

Девоннинг Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати Қонунни Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритади” тарзида баён қилинди.

Бундан ташқари, яна бир ўзгартиришлардан бири Низомнинг 22-бандида Ўзбекистон Республикасининг қонунлари улар имзоланган кунда тарқатмага асосан Умумий бўлим томонидан Девоннинг Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизматига — норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манбаларда эълон қилинишини ва уларнинг тизимлаштирилган ҳисоби ва назорат нусхалари юритилишини ташкил этиш учун юбрилиши белгиланган эди.

Низомнинг мазкур бандига киритилган ўзгартиришга кўра, ушбу банддан “назорат нусхалари юритилишини” деган жумла чиқарилди. Эндиликда фақатгина, Девоннинг Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати — норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манбаларда эълон қилинишини ва уларнинг тизимлаштирилган ҳисоби юритилишини ташкил этиши белгилаб берилди.

Ҳурматли семинар иштирокчилари, эътиборингизни киритилган яна бир ўзгартиришдан бирига қаратмоқчи эдим.

Низомнинг 49-банди 3-хатбошисига давлат бошқаруви тизими ва ижтимоий-иқтисодий масалаларини ислоҳ қилиш бўйича тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати томонидан кўриб чиқиш учун киритилиши белгиланди.

Юқоридаги Фармон қабул қилингунга қадар фаолият юритган Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати томонидан давлат бошқаруви тизими ва ижтимоий-иқтисодий масалаларини ислоҳ қилиш бўйича тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари кўриб чиқилмаган.

Шунингдек, Низомнинг имзоланган лойиҳа шу куннинг ўзида Девоннинг тегишли таркибий тузилмасига мазкур таркибий тузилма масъул ходимининг Девоннинг келишилаётган таркибий тузилмасида сақланадиган лойиҳа нусхасига уни қабул қилиб олганлиги ҳақидаги белгини қўйган ҳолда бевосита ходим орқали қайтарилиши тўғрисидаги 55-банд чиқариб ташланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари, ҳуқуқий экспертизадан ўтқазилгандан кейин Девоннинг Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати раҳбари томонидан кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентига киритилиши белгиланди. Бунда фақатгина Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратининг ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ҳужжатлар бундан мустаснолиги белгиланган.

Низомнинг 66-бандига киритилган ўзгартиришга кўра, Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан ташқари, тегишли ташкилотлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот-хизматига Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг электрон шаклларини юбориши белгилаб қўйилди.

Ҳурматли тадбир иштирокчилари!

Кўриб турганингиздек, Фармон билан “Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-3161-сон қарорига киритилган ўзгартишлар ҳуқуқий тартибга солишнинг тизимлилиги ва барқарорлигини, давлат бошқаруви тизими, ижтимоий-иқтисодий ҳамда суд-ҳуқуқ соҳаларини ислоҳ қилиш бўйича қонун ҳужжатлари нормаларининг бир хил қўлланилишини таъминлаш, ислоҳотларнинг самарали амалга оширилиши учун барча даражадаги раҳбарлар ҳаракатини бирлаштириш ва шахсий масъулиятини оширишга хизмат қилади.

Эътиборингиз учун раҳмат!

Госзакупка.pptx

3161.pptx

2103-1-DXO.PDF

Saytning oxirgi yangilanishi:
13.12.2019 | 13:26
Onlayn maslahatchi
Mening fikrim

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:
  • "Yagona telefon" raqami:
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, Abdulla Qodiriy 2-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon:
  • Faks:
  • Mo'ljal: Oloy bozori
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169