Токио-2020 ўйинларига биринчи лицензия!

Жанубий Кореянинг Чхонжу шаҳрида паралимпиянинг ўқ отиш спорт тури бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 25та мамлакатдан 50 нафардан ортиқ спортчи куч синашмоқда.

Ўзбекистон вакили Сервер Ибрагимов 10 метрга пистолетдан отиш бўйича мусобақанинг финал босқичида 236,8 натижа қайд этди ва кумуш медаль соҳибига айланди.
Чемпионатнинг олтин ва бронза медаллари хитойлик спортчилар Янг Чао (237,2) ҳамда Хуан Хинг (215,0)га насиб этди.
Сервер Ибрагимов ҳамюртларимиз орасида 2020 йилда Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган илк спортчига айланди.
Серверни ва унинг муваффақиятига ҳисса қўшган барча мутахассисларни табриклаймиз! Вакилларимиздан янги ва янги лицензияларни кутиб қоламиз.

Saytning oxirgi yangilanishi:
21.02.2019 | 20:48
Onlayn maslahatchi
Mening fikrim

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:
  • "Yagona telefon" raqami:
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, Abdulla Qodiriy 2-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon:
  • Faks:
  • Mo'ljal: Oloy bozori
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169