Универсал жанг бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг
2018 йил 13 апрелдаги 143-сонли буйруғига асосан, 2018 йил 19-22 апрель кунлари Бухоро вилояти Бухоро Олимпия заҳиралари коллежида Универсал жанг бўйича ўсмирлар (ўғил ва қиз болалар) ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақани ўтказишдан мақсад универсал жанг бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун муносиб ўриндошларни саралаб олиш ва иқтидорли спортчиларни аниқлашдан иборатдир.

Чемпионатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган жамоалардан 170 нафарга яқин ўғил ва қиз болалар 96 комплект медаллар учун жанг олиб бордилар.

Умумий ҳисобда Бухоро вилояти жамоаси 1-ўринни, Тошкент шаҳри жамоаси 2-ўринни ва Тошкент вилояти жамоаси 3-ўринни эгалладилар.

Ғолиб ва совриндорлар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг дипломлари ҳамда федерация ва ҳомийлар томонидан тақдим этилган медаль ва совғалар билан тақдирландилар.

 

Федерация ижрочи директори

Ойбек Холходжаев

 

 

Saytning oxirgi yangilanishi:
14.11.2019 | 12:05
Onlayn maslahatchi
Mening fikrim

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:
  • "Yagona telefon" raqami:
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, Abdulla Qodiriy 2-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon:
  • Faks:
  • Mo'ljal: Oloy bozori
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169