Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроиловнинг 2018 йил Қозоғистонда "Ўзбекистон йили" деб эълон қилинганлиги муносабати билан ташкил этилаётган велопойга мусобақаси тантанали очилиш маросимидаги сўзи

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири
Шоакрам Исроиловнинг 2018 йил Қозоғистонда "Ўзбекистон йили"
деб эълон қилинганлиги муносабати билан ташкил этилаётган
велопойга мусобақаси тантанали очилиш маросимидаги сўзи

2018 йил 24 март 9:30  Тошкент шаҳри
  Зулфияхоним кўчаси
  Қозоғистон Республикасининг
  Ўзбекистондаги элчихонаси ёнида

Ассалому алайкум, азиз меҳмонлар!
Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги
Фавқулодда ва мухтор элчиси Ерик Утембаев жаноблари!
Спортчилар, мураббийлар, спорт мухлислари!
Ҳурматли дўстлар!

Аввало, барчангизни куни кеча кутиб олганимиз – янгиланиш фасли Наврўзи олам билан самимий муборакбод этишга ижозат бергайсиз!
Хабарингиз бор, ўзбек ва қозоқ халқларининг азалий байрами – Наврўз шодиёналарини давлатларимиз раҳбарлари Шавкат Миромонович Мирзиёев ва Нурсултон Абишевич Назарбоев кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқандда биргаликда нишонлашди. Ушбу учрашув сўнгги даврдаги дўстона муносабатларнинг узвий давом этишида алоҳида аҳамият касб этиши шубҳасиз. Чунки сал аввалроқ жорий 2018 йил Қозоғистонда "Ўзбекистон йили" бўлиши ҳақида юксак даражада қарор қабул қилинган, йилнинг тантанали очилиш маросимида муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевга Қозоғистоннинг юксак давлат мукофоти топширилгани ҳам асрлар давомида шаклланган чамбарчас боғлиқ алоқаларимиз ривож топаётганини яна бир бор тасдиқлаган эди.
Бугун дўстлик ришталарининг яна бир ифодаси сифатида талқин қилинадиган велопойгага старт бериш арафасидамиз. Мазкур пойга масофаси 130 километрни ташкил этиб, велосипедчилар Чимкент шаҳридаги Астана кўчасида марра чизиғини кесиб ўтишади.
Мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад: Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги икки томонлама халқаро ҳамкорликни ривожлантириш “Йўл харитаси” ижросини таъминлаш, мамлакатларимиз ўртасида спорт соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда туризм соҳасини ривожлантиришдан иборат.   
Мен баҳсда иштирок этадиган барча пойгачиларга муваффақият ва омад ёр бўлишини тилайман!
Спорт соҳасидаги иккала томон учун манфаатли алоқаларимиз ривож топаверсин!
Ўзбек ва қозоқ халқлари дўстлиги адабий бўлсин!

 

 

Saytning oxirgi yangilanishi:
21.08.2019 | 14:00
Onlayn maslahatchi
Mening fikrim

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:
  • "Yagona telefon" raqami:
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, Abdulla Qodiriy 2-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon:
  • Faks:
  • Mo'ljal: Oloy bozori
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169