Мамлакат чемпионати ўтказилди

26-28 февраль кунлари пойтахтимиздаги “Ice Avenue” муз саройида фигурали учиш бўйича Ўзбекис­тон чемпионати ўтказилди.

Уч кун давом этган қизиқарли баҳсларда ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Аёллар ўртасида 90,60 балл тўплаган Шоҳсанам Тоҳирова Ўзбекистон чемпионига айланди. Иккинчи ўринни Камилла Фарадаева (84,48) қўлга киритган бўлса, учинчи поғонадан Мария Филипппова (80,90) жой олди. Ўсмир қизлар ўртасида кечган баҳсларда Алёна Мезенцева 98,83 балл тўплаб, олтин медаль билан тақдирланди. Икинчи ва учинчи ўринлар мос равишда Лазиза Солиева (90,55) ва Екатерина Тертичнаяга (85,40) насиб қилди.
Муз устида рақс баҳсларида эса Юлия Ким/Шоҳрух Султонов жуфтлиги 85,23 балл тўплаган ҳолда, рақиблардан устун келди. Иккинчи поғонани Арина Павлишчук/Александр Куролотка (85,21) тандеми банд этди. Шоҳсупанинг учинчи поғонасига эса Амира Миролимова/Константин Лидан жуфтлиги (69,68 балл) кўтарилди.
Шунингдек, жуфтлик баҳсларида Анастасия Сазонова/Жамшид Тошмуҳаммедов тандеми 66,53 балл тўплаб чемпионликни қўлга киритди.
Ўғил болалар ўртасида эса 49,24 балл жамғарган Тимур Звягин ғолиб бўлди.

Saytning oxirgi yangilanishi:
21.08.2019 | 14:00
Onlayn maslahatchi
Mening fikrim

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:
  • "Yagona telefon" raqami:
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, Abdulla Qodiriy 2-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon:
  • Faks:
  • Mo'ljal: Oloy bozori
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169