2017 yil 9 oylik yakunlari bo’yicha to’g`risida statistik tahliliy ma`lumot (214.50 Кбайт)

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тизимида 2017 йил 9 ойлик якунлари бўйича амалга оширилган

ишлар натижалари тўғрисида статистик таҳлилий маълумот

 

1. Молиявий-иқтисодий кўрсаткичларнинг бажарилиши:

 

2017 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия
ва спорт давлат қўмитаси учун жами 56880,8 млн.сўм (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган харажатлар учун 28220,6 млн.сўм, спорт тадбирлари ва бошқа харажатлар учун
28660,2 млн.сўм) маблағ ажратилди.

2017 йил 1 октябрь ҳолатига жами дебетор қарзлар 86,8 млн. сўмни (товарлар
ва хизматлар бўйича 32,2 млн.сўм ва коммунал хизматлар бўйича 54,6 млн.сўм), кредитор қарзлар 880,8 млн.сўмни (товарлар ва хизматлар бўйича 235,2 млн.сўм, коммунал хизматлар бўйича 156,5 млн.сўм, таъмирлаш ва қурилиш бўйича 489,1 млн.сўм) ташкил қилиши кутилмоқда.

Дебитор қарзлар 2016 йилнинг 1 октябрь ҳолатига 29,0 млн.сўмни ташкил этган бўлиб, жорий йилнинг шу даврига нисбатан 2,99 марта ошган. Кредитор қарзлар
2016 йилнинг 1 октябрь ҳолатига 117,0 млн.сўмни ташкил этган бўлиб, жорий йилнинг
шу даврига нисбатан 7,5 марта ошган. Мазкур кредитор қарздорлик бадиий гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт мактабида олиб борилган таъмирлаш ва қурилиш ҳисобига юзага келган.

2017 йилда қўмита ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасига 231,4 млрд. сўм ва 2,125 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ жалб қилиниши кўзда тутилган. Бугунги кунда жамғарма ҳисоб рақамига жами 222,0 млрд. сўм (республика ҳомийлари ҳисобидан 129,7 млрд. сўм (95,8 %), вилоят ҳомийларидан 67,1 млрд. сўм
(96,7 %), 1,725 млн. АҚШ доллар миқдорида ҳомийлик маблағлари йиғилди.

 

2. Ҳажмий кўрсаткичларнинг бажарилиши:

2017 йилнинг ўтган даврида ўтказилган халқаро спорт тадбирларида иштирок этган спортчиларимиз томонидан жами 714 та, жумладан 217 та олтин, 206 та кумуш
ва 291 та бронза медаллари қўлга киритилди.

3. 2017 йил Инвестиция дастурининг бажарилиши:

Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг 2017 манзилли дастурида жами 39 та объект, жумладан 25 та янги, шундан 8 та универсал спорт комплекслари,
8 та Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ва 9 та ёпиқ сузиш ҳавзалари қурилиши,
13 та мавжуд спорт иншоотларини реконструкция қилиш, шундан 1 та универсал спорт комплекси, 6 та болалар спорт мажмуалари ва 6 та сузиш ҳавзаларида қурилиш-тиклаш ҳамда 1 та иншоотни капитал таъмирлаш ишлари белгиланган.

Бугунги кунда 38 та (97,4%) иншоотларнинг лойиҳа-смета хужжатлари ишлаб чиқилиб экспертизадан ўтказилди, иншоотларда тендер савдолари якунланди. Дастур ижроси бўйича жорий йилнинг 30 октябрь ҳолатига жами 68,5 млрд. сўм қурилиш-монтаж ишлари бажарилиб, 63,0 млрд. сўм маблағ молиялаштирилди.

4. 2017 йил “Халқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида кўзда тутилган топшириқларнинг бажарилиши:

226-банд. Аёллар ҳамда қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, улар орасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилган “Соғлом она-соғлом бола” шиори остида анъанавий минтақавий “Аёллар спорт фестивали” мусобақаларида 106 396 нафар хотин-қизлар қамраб олинди.

280-банд. Уюшмаган ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун етарли шарт-шароит яратиш мақсадида маҳаллаларда 50 та замонавий спорт майдончалари барпо этилди. Уюшмаган ёшлар ўртасида 5 701 та оммавий спорт тадбирлари ўтказилиб, уларга 1,2 млн.нафардан ортиқ ўқувчи-ёшлар жалб этилди.

Дастур доирасида қўмитанинг 2017 йил 3 августдаги 691-сонли буйруғига асосан жорий йилнинг 7-12 август кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида “Барҳаёт қадриятлар” хафталиги ўтказилди.

281-банд. 2017 йил 25-27 май кунлари Жиззах шаҳрида спортнинг 17 та туридан Мусобақада 898 нафар спортчи қатнашди. Мусобақа якунларига кўра, 180 очко тўплаган Самарқанд вилояти жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни, 188 очко тўплаган Андижон вилояти жамоаси иккинчи ўринни, 248 очко тўплаган Тошкент шаҳри жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Ғолиб жамоалар Президент совғаси “Дамас” автомобили билан тақдирланди. “Баркамол авлод-2017” спорт ўйинларининг байроғи Қашқадарё вилояти вакилларига топширилди.

5. Бошқа устувор йўналишлар бўйича амалга оширилган ишлар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш тўғрисида”ги
ПҚ-2821-сон қарорида берилган топшириқлар ижроси бўйича:

Мазкур қарорда белгиланган вазифаларни белгиланган муддатларда тўлиқ бажарилиши юзасидан қўмитанинг 2017 йил 10 мартдаги 34-сонли буйруғи қабул қилиниб, мазкур буйруқ билан бажарилиши лозим бўлган аниқ чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Бугунги кунда қарорда белгиланган вазифаларнинг ижроси амалга оширилиб келинмоқда.

Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йил 26 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов раислигида Республика комиссиясининг видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Видеоселекторда қарор ижроси танқидий муҳокама этилиб, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги, спорт федерация ва уюшмалар раҳбарларига 2017-2020 йилларда амалга ошириладиган устувор вазифалар белгилаб берилди ва комиссиянинг 14 апрелдаги 1-сон мажлис баёни тасдиқланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилиб, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбарлари билан келишилган ҳолда тасдиқланди. Тасдиқланган ҳудудий дастурларга мувофиқ, ҳудудларда спорт иншоотларини қуриш, спортчиларга зарур шарт-шароитлар яратиш кўзда тутилган. Нукус шаҳрида 2017 йил 19 сентябрда спортнинг олимпия ва миллий турларига ихтисослаштирилган спорт мажмуаси қурилиб фойдаланишга топширилди.

Дастурга киритилган 25 та спорт турлари бўйича 4070 нафар (970 нафар эркаклар, 749 нафар ёшлар, 860 нафар ўсмирлар, 561 нафар аёллар, 438 нафар қизлар, 492 нафар ўсмир қизлар) спортчилар саралаб олиниб, мамлакат терма жамоаси шакллантирилди. Мамлакат терма жамоаси қўмита ва қўмита ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг 2017 йилги календарь режасига мувофиқ халқаро мусобақаларда иштирок этмоқда.

2018 йил Буэнос-Айрес шаҳрида (Аргентина) бўлиб ўтадиган III-ўсмирлар Олимпия ўйинларига расмий 3 та лицензия қўлга киритилди. Қолган спорт турларидан лицензияларни қўлга киритиш юзасидан мусобақаларга самарали тайёргарлик кўрилмоқда.

Шунингдек, Олимпиия дастурига киритилган ҳар бир спорт турлари бўйича ўтказилаётган спорт мусобақалари давомида федерациялари ҳамда ассоциациялар тренерлари учун ўқув курслари, семинарлар ва мастер-класслар ўтказиш тизими жорий этилди. Ўзбекистон дзюдо федерацияси Бош котиби Р.Собиров июль-август ойларида Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларга ташриф буюриб, ёш иқтидорли спортчларга мастер калласлар ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги
Ф-5026-сонли фармойишига мувофиқ спортнинг сузиш тури бўйича четдан олиб кириладиган спорт асбоб-ускуналари ва махсус спорт кийимлари рўйхати тасдиқланди, шу билан бирга истисно тариқасида божхона тўловларидан озод қилинди.

Қўмита томонидан қолган спорт турлари бўйича Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган божхона тўловлардан озод қилинадиган спорт инвентарлари
ва ускуналари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳаси тайёрланиб, манфаатдор вазирлик ва идораларга келишиш учун юборилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида” 2017 йил
15 февралдаги ПҚ-2779-сон қарорида берилган топшириқлар ижроси бўйича:

Қарорга мувофиқ, Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтига тасарруфига ўтказилди. Марказ фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 майдаги “Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳузуридаги жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар

ни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 329-сонли қарори асосида ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 мартдаги 148-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Ушбу низомга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари тўғрисидаги намунавий Низом ишлаб чиқилиб, маҳаллий ҳокимликларнинг давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 майдаги ПФ-5043-сонли фармонига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 майдаги 288-сонли қарорига асосан қўмита фаолиятига доир ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг 2017 йил
28 августдаги “Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги, 2017 йил 29 августдаги “Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ҳамда ушбу реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорлари қабул қилинди ва ўрнатилган тартибда Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 3 июндаги ПҚ-3031-сон қарорида берилган топшириқлар ижроси бўйича:

 

Қарорда ва қарор билан тасдиқланган дастурда белгиланган топшириқларни амалга оширишга қаратилган қўмитанинг назорат-режаси тасдиқланди. Назорат-режада белгиланган вазифаларнинг ижро мониторинги йўлга қўйилди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ҳудудий ишчи гуруҳларга
ташкилий-услубий ёрдам кўрсатиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия
ва спорт бошқармалари бошлиқлари бириктирилди.

Ўзбекистон терма жамоалари спортчиларининг ўқув-машғулот йиғинлари, жаҳон биринчиликлари, Осиё ўйинлари ва чемпионатлари, халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишларини таъминлаш мақсадида мусобақалар якунларида эришилган натижаларни чуқур таҳлил қилиш ва тизимли мониторингини олиб бориш йўлга қўйилди.

“Ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш, уларни мақсадли тайёрлаш ишларини тизимли ташкиллаштириш ва назорат қилиш тартиби” Республика комиссияси йиғилишининг 2017 йил 11 сентябрдаги 1-сон мажлис баёни билан тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги “Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш тўғрисида”ги ПҚ-3196-сонли қарорига мувофиқ, 2018 йил 1 январдан бошлаб нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларига тўланадиган ойлик тўловлар ва уларнинг тренерларига бериладиган бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш миқдорлари тасдиқланди.

Ўзбекистон терма жамоалари спортчиларининг ўқув-машғулот йиғинлари, жаҳон биринчиликлари, Осиё ўйинлари ва чемпионатлари, халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишларини таъминлаш мақсадида мусобақалар якунларида эришилган натижалар чуқур таҳлил қилинмоқда ва тизимли мониторинг олиб борилмоқда. 2017 йилнинг 5 сентябрь куни дзю-до федерациясининг халқаро мусобақаларда иштироки таҳлил қилиниб, таҳлил натижаларига кўра дзю-до бўйича терма жамоа бош мураббийи А.Штурбабин, 20 сентябрь куни спорт курашлри бўйича терма жамоанинг жаҳон чемпионатидаги иштироки таҳлил қилиниб, таҳлил натижасига кўра эркин кураш бўйича бош мураббий А.Недорезов, юнон-рум кураши бўйича К.Фатхулин, аёллар кураши бўйича бош мураббий А.Кагарманов эгаллаб турган вазифасидан озод қилинди.

Миллий терма жамоа аъзоларини моддий қўллаб-қувватлаш, уларни рағбатлантириш ҳамда юксак маҳоратли спортчилар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги “Республика олий спорт маҳорати мактаблари ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида спортчи лавозимини жорий этиш ҳамда уларга ойлик иш хаки ва устамалар белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 733-сонли қарорига мувофиқ 2018 йил 1 январдан бошлаб республика олий спорт маҳорати мактаби ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари штат лар жадвалига “спортчи” лавозими киритилиши белгиланди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил ҳудудларга ташрифи давомида ҳамда кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнларида берилган топшириқлар ижроси бўйича:

 

Қарши шаҳридаги собиқ “Насаф” стадиони ўрнига замонавий архитектура талаблари асосида Спорт-соғломлаштириш марказини барпо этиш бўйича “Ташгипрогор” АЖ томонидан ишлаб чиқилган лойиҳага Фарғона вилоятидан етук мутахассислар жалб қилган ҳолда лойиҳавий ечимлар тўғрисида бош лойиҳа ташкилотига таклифлар берилди, объектнинг смета лойиҳалари ишлаб чиқилиб, тасдиқланди. Объектда бугунги кунга қадар 8588,0 млн.сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди.

Самарқанд шаҳрида Осиё ўйинлари ва шу каби нуфузли халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш учун халқаро спорт стандартлари ва талабларидан келиб чиқиб, “Эшкак эшиш канали” атрофида очиқ ва ёпиқ спорт мажмуаларини қуриш юзасидан концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан тегишли вазирлик ва идораларнинг мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи тузилди. Ишчи гуруҳ томонидан Осиё ўйинлари ва шу каби нуфузли халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш учун спорт иншоотларини қуриш бўйича хорижий тажриба ўрганилмоқда.

Мирзо Улуғбек туманидаги Катта Қорасув маҳалласида туман ҳокимлиги тасарруфидаги замонавий сузиш ҳавзаси қурилиши Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг 2018 йилги Инвестиция дастурига киритилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг 2017 йил 7 июлдаги 04-505-сонли хати Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

 

Ўқувчи-ёшлар ва аҳоли ўртасида спортни оммалаштириш бўйича:

 

Жойларда оммавий спортини ривожлантириш, аҳолини турли қатламларини, айниқса ёш авлодни спорт билан шуғулланишга оммавий равишда жалб этиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда жорий йилнинг 9 ойи давомида умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицей ўқувчилари, талабалар ўртасида оммавий спорт тадбирлари тақвим режасига асосан спорт турлари бўйича турли оммавий спорт тадбирлари ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари томонидан вилоят, шаҳар ва туман марказларида, қишлоқларда, маҳаллаларда, истироҳат боғларида аҳолининг кенг қатламлари ўртасида 8 189 та оммавий спорт тадбирлари ўтказилиб, уларга 1,4 млн.нафардан ортиқ (шундан 605 964 нафари хотин-қизлар) ўқувчи-ёшлар жалб этилди.

2016 йилнинг 9 ойига нисбатан 2017 йилнинг шу даврида ўтказилган тадбирлар сони 21 фоизга, иштирокчилар сони эса 19 фоизга (шундан қизлар сони
14 фоизга) ошган.

Вояга етмаганлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида жойларда 7 513 та оммавий спорт мусобақалари ўтказилиб, уларга 1,3 млн нафар (шундан 504 767 нафари қизлар) вояга етмаган ёшлар жалб этилди. Вояга етмаганлар ўртасида 2016 йилнинг 9 ойига нисбатан 2017 йилнинг ўтган даври мобайнида ташкил этилган тадбирлар сони 28 фоизга, иштирокчилар сони эса 20 фоизга (шундан қизлар сони
18 фоизга) ошган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон спортчиларини ҳалқаро спорт мусобақаларига тайёргарлик кўришларини таъминлаш мақсадида, 2017 йил иш режасида белгиланган вазифалар амалга ошириб келинмоқда. Қўмитанинг 2017 йил спорт тадбирларини ўтказиш тақвим режасига мувофиқ комплекс, халқаро ва республика мусобақалари, ўқув-йиғин машғулотлари юқори савияда ўтиши таъминланмоқда.

2017 йилнинг ўтган 9 ойида 277 та республика спорт мусобақалари, 35 та ўқув-машғулот йиғинлари ўтказилди. Халқаро давлатларда ўтказилган 224 та спорт мусобақалари ва 62 та ўқув-машғулотларида 2 084 нафар спортчилар иштирок этишди.

2017 йил 17-27 сентябрь кунлари Ашхобод шаҳрида (Туркманистон) ёпиқ спорт иншоотларида жанг санъатлари бўйича ўтказилган V Осиё ўйинларида жами 213 нафар юртимиз спортчилари иштирок этиб, жами 131 та медаль тўплаб (24 та олтин, 33 та кумуш ва 74 та бронза) умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллади

6. 2017 йилнинг 4-чорагида амалга оширилиши режалаштирилган асосий устувор вазифалар:

 

1. Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва устувор вазифалардан келиб чиқиб, мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни замон талаблари асосида такомиллаштириш.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия
ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш тўғрисида”ги ПҚ-2821-сон, 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031-сон қарорларида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил ҳудудларга ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини сўзсиз бажарилишини таъминлаш.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 733-сонли қарорига мувофиқ Республика олий спорт маҳорати мактаблари ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида жорий этилган “спортчи” лавозимига қўйиладиган талаблар, уларга ойлик иш ҳақи ва устамалар белгилаш тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

5. Аҳолининг жисмоний тайёргарлиги ва саломатлиги даражасини белгиловчи “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестларини ва мусобақаларини ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш.

6. Умумий ўрта таълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар, олий таълим муассасалари спорт иншоотлари ва сузиш ҳавзаларини спорт мактабларига бириктириш ва улардан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.

7. Кадрлар салоҳиятини ошириш, мураббийларни тайёрлаш, малакасини ошириш
ва қайта тайёрлаш тизимини ривожлантириш бўйича қатор тадбирларни амалга ошириш.

8. Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, ҳудудий бошқармалар ва таълим муассасаларида меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш чораларини мунтазам кўриб бориш.

(word, 214Kb)

 

9 ойлик хисобот.doc

Saytning oxirgi yangilanishi:
25.02.2020 | 16:39
Onlayn maslahatchi
Mening fikrim

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:
  • "Yagona telefon" raqami:
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, Abdulla Qodiriy 2-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon:
  • Faks:
  • Mo'ljal: Oloy bozori
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169