Ижро интизоми – давр талаби

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил этилиб, фаолият кўрсатаётганига 8 ойдан зиёд вақт ўтди. Шу давр мобайнида кўплаб ташкилий масалалар ҳал этилиб, мамлакатимизда спортни ривожлантириш йўлида кўплаб ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалий руёбга чиқариш доирасида шу йилнинг ўзида спорт соҳасини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тўққизта, ҳукуматнинг тўртта қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорларда спорт соҳасининг асосий ва устувор вазифалари белгиланиб, спорт билан шуғулланишнинг шарт-шароитларини яхшилаш, аҳоли, айниқса ёшлар учун имкониятларни кенгайтириш, уларни қўллаб-қувватлаш масалалари алоҳида ўрин тутади.
Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда спортни ривож­лантириш соҳасидаги бошқа ташкилотлар олдида қатор муҳим вазифалар турибди.
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасида бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишда устувор вазифалар ва ишдаги мавжуд камчиликлар танқидий руҳда муҳокама қилинди. Йиғилиш иштирокчиларининг диққат-эътибори ижро интизомига оғишмай риоя қилиш, белгиланган вазифа ва функциялар, топшириқларни ўз вақтида ва сифатли ижро этиш, тартиб-интизомни таъминлаш зарурлигига қаратилди.
Қонун ости меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, Ўзбекис­тон Республикаси Президенти ва ҳукумати қарорларининг ижросини таъминлашда йўл қўйилган хато ва камчиликлар бирма-бир таҳлил қилиниб, қўмита марказий аппарати ва жойлардаги раҳбар ходимларга нисбатан кескин интизомий чоралар кўрилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ҳукумат қарорлари ижросини ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш, масъулиятсизликка, ўз функционал вазифаларини бажаришга юзаки муносабатда бўлишнинг ҳар қандай ҳолатларига йўл қўймаслик шартлиги таъкидланди.
Раис ўринбосарлари, қўмитанинг бошқарма бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ижроси бўйича маълумотларни ўз вақтида ва сифатли тайёрланиши ҳамда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш учун шахсан масъул эканликлари тўғрисида яна бир бор огоҳлантирилди.

 

Saytning oxirgi yangilanishi:
25.02.2020 | 16:39
Onlayn maslahatchi
Mening fikrim

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:
  • "Yagona telefon" raqami:
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, Abdulla Qodiriy 2-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon:
  • Faks:
  • Mo'ljal: Oloy bozori
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169