ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ «ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

«ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА

Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 24 июлда қабул қилинган
Сенат томонидан 2015 йил 6 августда маъқулланган

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 36-сон, 473-модда; 2016 й., 52-сон, 597-модда)

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январда қабул қилинган «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги 513-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган 76-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 147-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 309-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

http://www.lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2015 йил 5 сентябрдаги 174 (6357)-сонида эълон қилинган

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

2015 йил 4 сентябрь,

ЎРҚ-394-сон

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида

(янги таҳрири)

1-боб. Умумий қоидалар

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2-модда. Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

жисмоний реабилитация — одам организмининг бузилган ёки вақтинча йўқотилган функцияларини ҳамда ногиронларнинг ва жисмоний имкониятлари чекланган бошқа шахсларнинг ижтимоий ҳамда касбий фаолиятга бўлган қобилиятларини жисмоний тарбия ва спорт воситалари ҳамда усулларидан фойдаланган ҳолда тиклаш (тузатиш ва компенсация қилиш);

жисмоний тарбия — маданиятнинг инсонни жисмоний тарбиялаш, жисмоний ривожланиш ва жисмоний тайёргарлик орқали жисмоний ҳамда интеллектуал жиҳатдан камол топтириш, унинг қобилиятини ва ҳаракат фаоллигини такомиллаштириш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, ижтимоий мослаштириш мақсадида жамият томонидан яратиладиган ҳамда фойдаланиладиган қадриятлар, нормалар ва билимлар йиғиндисидан иборат бўлган қисми;

жисмоний тарбиялаш — юксак маданиятга эга бўлган ҳар томонлама етук ҳамда жисмонан соғлом инсонни шакллантириш мақсадида шахсни тарбиялашга, инсоннинг жисмоний имкониятларини ривожлантиришга, унинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида малака ва билимларини орттиришга қаратилган жараён;

жисмоний тарбия ёки спорт тадбири ташкилотчиси — ўз ташаббуси билан жисмоний тарбия ёки спорт тадбири ўтказаётган ва (ёки) бундай тадбирни тайёрлаш ҳамда ўтказишни ташкилий, молиявий ва моддий жиҳатдан таъминлашни амалга ошираётган юридик ёки жисмоний шахс;

жисмоний тарбия-соғломлаштириш иншооти — оммавий жисмоний тарбия тадбирлари ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш машғулотларини ўтказиш учун мўлжалланган, ўзига қўйиладиган норма ва талабларга жавоб берадиган ҳамда тегишли паспортга эга бўлган ёпиқ ёки очиқ типдаги иншоот;

оммавий жисмоний тарбия тадбирлари — аҳолини жисмоний тарбия машғулотларига жалб этишга ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган тадбирлар;

оммавий спорт — спортнинг ташкил этилган ва (ёки) мустақил машғулотлар, шунингдек оммавий жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини ўтказиш орқали аҳолини жисмоний тарбиялаш, соғломлаштириш, камол топтириш ҳамда жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига жалб этишга доир қисми;

профессионал спорт — спортнинг спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказишга доир қисми бўлиб, спортчилар уларда ўзининг асосий фаолияти сифатида иштирок этганлиги ва уларга тайёргарлик кўрганлиги учун мукофот ва (ёки) иш ҳақи олади;

спорт — одамларнинг муайян қоидалар бўйича ташкил этилган, уларнинг жисмоний ва интеллектуал қобилиятини таққослашдан иборат бўлган ҳаваскорлик асосидаги ва профессионал асосдаги фаолияти, шунингдек ушбу фаолиятга тайёргарлик кўриш ҳамда бу фаолият жараёнида одамлар ўртасида юзага келадиган муносабатлар;

спортчи — танлаган спорт тури ёки спорт турлари билан мунтазам шуғулланадиган, доимо ўзининг спорт маҳоратини ошириб борадиган ва спорт тадбирларида қатнашадиган жисмоний шахс;

спорт бўйича агент — спортчи номидан ва унинг манфаатлари учун шартнома асосида фаолият кўрсатадиган, тузилган шартномалар шартларига ва спортчининг ҳуқуқларига риоя этилишини кузатиб борадиган шахс;

спорт мусобақаси — спортчилар ўртасида ёки спортчилар жамоалари ўртасида ҳар хил спорт турлари (спорт дисциплиналари) бўйича мусобақанинг энг яхши иштирокчисини аниқлаш мақсадида жисмоний тарбия ёки спорт тадбирининг ташкилотчиси томонидан тасдиқланган низом (регламент) бўйича ўтказиладиган беллашув;

спорт иншооти — спорт тадбирлари ва оммавий спорт тадбирларини, спорт турлари бўйича ўқув-машқ машғулотлари ва ўқув-машқ йиғинларини ўтказиш учун мўлжалланган, ўзига қўйиладиган норма ва талабларга жавоб берадиган ҳамда тегишли паспортга эга бўлган ёпиқ ёки очиқ типдаги ихтисослаштирилган иншоот;

спортчининг спорт дисквалификацияси — спорт тури қоидаларини ёки спорт мусобақалари тўғрисидаги низомларни (регламентларни) ёхуд халқаро спорт ташкилотлари томонидан тасдиқланган допингга қарши қоидаларни ёки республика спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан тасдиқланган нормаларни бузганлик учун спортчини спорт мусобақаларида иштирок этишдан спортнинг тегишли тури бўйича халқаро спорт федерацияси (уюшмаси) ёки спортнинг тегишли тури бўйича республика спорт федерацияси (уюшмаси) томонидан амалга ошириладиган четлаштириш;

спорт турининг тармоғи (дисциплинаси) — фарқловчи белгиларга эга бўлган ҳамда битта ёки бир нечта спорт мусобақалари дастурлари турларини ўз ичига оладиган спорт турининг қисми;

спорт тадбирлари — спорт мусобақаларини, ўқув-машқ жараёнини ва спортчилар иштирокида спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш бўйича бошқа тадбирларни ўз ичига оладиган тадбирлар;

спорт тури — жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолият тури бўлиб, у инсоннинг спорт мусобақаларига ўзига хос тарзда тайёргарлик кўриши билан ажралиб туради, спорт мусобақаларини ўтказиш ва уларда иштирок этишга доир талаблар, тартиб ва шартлар белгиланадиган қоидаларга, низомга (регламентга) эга бўлади;

спорт федерацияси (уюшмаси) — бир ёки бир нечта спорт турини ривожлантириш, оммалаштириш, шунингдек спорт тадбирларини ўтказишни ташкил этиш ҳамда спортчиларни — Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари аъзоларини спортнинг тегишли тури бўйича тайёрлаш учун аъзолик асосида ташкил этилган ва давлат рўйхатидан ўтказилган нодавлат нотижорат ташкилоти;

спорт ҳаками — спорт тури қоидаларига ҳамда спорт мусобақаси тўғрисидаги низомга (регламентга) риоя этилишини таъминлаш учун жисмоний тарбия ёки спорт тадбири ташкилотчиси томонидан ваколат берилган, махсус тайёргарликдан ўтган ва тегишли малака тоифасини олган жисмоний шахс;

спортнинг техник ва амалий турлари — спорт натижаларига эришиш учун спортчи томонидан умумий жисмоний машқлар мажмуасидан ташқари, спорт техникасидан, мосламаларидан ёки техникавий воситалардан фойдалана билиш ва уларни бошқариш соҳасидаги кўникмалар ва маҳорат қўлланиладиган, шунингдек ҳар хил спорт турларидан олинган, амалий аҳамиятга эга бўлган машқлар бирикмасидан фойдаланиладиган спорт турлари. Спортнинг техник ва амалий турлари ёшларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизмат қилишга тайёрлашнинг таркибий қисмидир;

тренер — тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатномага эга бўлган ҳамда ўқув-машқ, оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишни, шунингдек спорт натижаларига эришиш учун беллашув фаолиятига раҳбарликни амалга оширувчи жисмоний шахс;

Ўзбекистон миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари — миллий ижтимоий-маданий йўналишга эга бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ривожланаётган спорт ва ўйин турлари;

Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари — халқаро спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларда Ўзбекистон Республикаси номидан иштирок этиш учун турли ёш гуруҳларига тегишли спортчилар, тренерлар, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги олимлар ва бошқа мутахассислар, тиббиёт мутахассислари ҳамда бошқа мутахассислар жамоалари;

ҳаваскорлик спорти — спортнинг аҳолини ихтиёрийлик асосида оммавий спортга жалб қилиш орқали одамлар соғлиғини мустаҳкамлашга қаратилган қисми;

спортнинг ҳарбий-амалий турлари — асоси ҳарбий хизматчилар ҳамда махсус хизматни ўтаётган шахслар томонидан ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ махсус ҳаракатлардан (шу жумладан усуллардан) иборат бўлган спорт турлари.

4-модда. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;

http://www.lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: мазкур Қонуннинг 6-моддаси.

ҳар кимнинг жисмоний тарбия ва спорт билан эркин шуғулланишга бўлган ҳуқуқини таъминлаш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат ҳамда жамоат бошқарувини уйғунлаштириш;

http://www.lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: мазкур Қонуннинг 2-боби («Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини давлат томонидан тартибга солиш»).

фуқароларнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ҳуқуқларининг давлат кафолатларини белгилаш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида камситишга ҳамда зўравонликка йўл қўймаслик;

жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчи шахсларнинг, шунингдек жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари иштирокчилари ҳамда томошабинларининг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш;

http://www.lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: мазкур Қонуннинг 42-моддаси.

спортнинг барча турлари ва таркибий қисмларини ривожлантиришга кўмаклашиш;

ногиронлар ва жисмоний имкониятлари чекланган бошқа шахслар, шунингдек юқори даражада ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли гуруҳлари ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга кўмаклашиш;

http://www.lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: мазкур Қонуннинг 31-моддаси.

Ўзбекистоннинг миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини ривожлантириш ҳамда оммалаштириш учун шарт-шароитлар яратиш;

http://www.lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: мазкур Қонуннинг 20-моддаси.

фуқароларни жисмоний тарбиялашнинг узлуксизлиги ва давомийлигини таъминлаш;

http://www.lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: мазкур Қонуннинг 4-боби («Таълим тизимида, фуқароларнинг иш жойи, яшаш жойи ҳамда дам олиш жойида жисмоний тарбия ва спорт»), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июндаги 244-сонли «Ўқувчи ва талаба ёшларни спортга жалб қилишга қаратилган узлуксиз спорт мусобақалари тизимини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори.

халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.

http://www.lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: мазкур Қонуннинг 45-моддаси.

5-модда. Жисмоний тарбия ва спорт субъектлари

Жисмоний тарбия ва спорт субъектлари жумласига қуйидагилар киради:

жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари, шу жумладан спорт-техника ташкилотлари, жисмоний тарбия-спорт жамиятлари, спорт клублари, спорт тайёргарлиги марказлари;

http://www.lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: мазкур Қонуннинг 16-моддаси.

спорт федерациялари (уюшмалари) ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари;

http://www.lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: мазкур Қонуннинг 17 ва 18-моддалари.

спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантирувчи ташкилотлар;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолиятни амалга оширувчи таълим муассасалари;

http://www.lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: мазкур Қонун 34-моддасининг учинчи қисми.

ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасалари;

Saytning oxirgi yangilanishi:
25.02.2020 | 16:39
Onlayn maslahatchi
Mening fikrim

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:
  • "Yagona telefon" raqami:
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, Abdulla Qodiriy 2-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon:
  • Faks:
  • Mo'ljal: Oloy bozori
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169