Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳайъат мажлиси танқидий руҳда ўтди


Бугун, 19 ноябрь куни Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида 2018 йил мобайнида амалга оширилган ишлар ва 2019 йилга мўлжалланган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишга жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмуро Набиев раислик қилиб, унда Ўзбекистон Республика Президенти администрацияси, Вазирлар маҳкамаси масъул ходимлари, ҳайъат аъзолари, вазирликнинг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари бошлиқлари, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари, республика тизим ташкилотлари, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари иштирок этди.

Дастлаб вазир Д.Набиев юртимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида 2018 йил мобайнида амалга оширилган ишлар ва 2019 йилга мўлжалланган устувор вазифалар тўғрисида маълумот берди. Хусусан, таълим муассасаларидаги кадрларга бўлган эҳтиёжни таъминлаш ва юқори малакали мутахассисларини тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус филиали ташкил этилгани, Нукус, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази филиаллари очилганини айтиб ўтди.

Шунингдек, соҳада мавжуд муаммоли масалалар сифатида оммавий спорт тадбирларини ташкил этишда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни кучайтириш, тадбирлар қамровини ошириш, йил давомида ўтказиладиган спорт тадбирларини туман ва шаҳарлар кесимида тасдиқлаш, спорт объектларини қуриш ва таъмирлашда сифатга эътибор қаратиш, селекция тизимини яхшилаш, спорт мактаблари фаолиятини кучайтириш жараёнида хусусий шерикчиликка кенг йўл очиш каби масалаларга ҳам тўхталди.

Мажлис кун тартибидаги навбатдаги масала йил давомида бўлиб ўтган 4 та комплекс спорт мусобақаси таҳлилига бағишланди. 2018 йил бошида бўлиб ўтган қишки Олимпия ўйинларида қайд этилган натижа қониқарсиз эканлиги таъкидланди. Муҳтарам Президентимиз қишки спорт турларини ривожлантиришга ҳамда Ҳумо ва Амирсой спорт мажмуаларини барпо этиш оид топшириқлари ижроси таъминлаш мақсадида Спортнинг қишки ва мураккаб турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби ҳамда ҳудудий бошқармалар ва бошқа мутасадди ходимларга айни йўналишдаги ишларни янги босқичга кўтариш, қишқи спорт турларини янада оммалаштириш ва 2022 йил Хитойда бўлиб ўтадиган навбатдаги қишки Олимпия ўйинларида натижаларни яхшилаш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

XVIII Осиё ўйинларида юқори натижа кўрсата олмаган спорт турлари, шунингдек, 12 спорт тури бўйича қатнашган 65 нафар спортчимиз қониқарсиз натижа кўрсатгани қайд этилди. Мазкур спорт турлари бўйича кўрсаткичларни яхшилашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги ҳам таъкидланди.

Сўнгги ўсмирлар ўртасида ўтказилган Олимпия ўйинларида Термиз, Наманган, Гулистон ва Жиззах ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари ўқувчилари иштирок этмагани танқид қилиниб, муассаса раҳбарлари билан мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ва уларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Навбатдаги масала сифатида мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолини, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш ҳамда оммавийлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ишлар муҳокама қилиниб, аҳолининг барча қатламлари жисмоний тарбия ва спортга жалб этишга қаратилган спорт ҳафталиклари доирасида Жиззах вилояти энг яхши кўрсаткичга эга бўлгани ҳолда, Андижон, Навоий ва Фарғона вилоятлари бу борада оқсаётгани қайд этилди.

Шунингдек, кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан сўзга чиққан маърузачилар Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларининг дарсликлар, ўқув-услубий мажмуалар билан таъминланганлик ҳолати юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирар экан, бу борадаги ишларни янги босқичга кўтариш юзасидан аниқ таклиф ва тавсиялар беришди.

Ҳайъат йиғилиши якунида 2018 йил давомида бошқаларга ўрнак бўлган ҳудудий бошқармалар эътироф этилиб, жиддий ва кетма-кет камчиликларга йўл қўйган, ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашган ходимларга нисбатан турли кўринишдаги интизомий чоралар белгиланди. Жумладан, бир неча бор меҳнат интизомини қўпол равишда бузган Сурхондарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи, шунингдек, айрим туман бўлимлари раҳбарлари эгаллаб турган лавозимидан четлатилди. Бир қатор масъул мутасадди ходимлар иш жараёнида камчиликларга йўл қўйгани учун огоҳлантирилди.

Ҳайъат йиғилишида муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.



Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Saytning oxirgi yangilanishi:
21.08.2019 | 14:00
Onlayn maslahatchi
Mening fikrim

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:
  • "Yagona telefon" raqami:
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, Abdulla Qodiriy 2-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon:
  • Faks:
  • Mo'ljal: Oloy bozori
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169