Осиё ўйинларидаги олтин медаль Истоминга Токио-2020 Олимпия ўйинлари эшигини очди

Аввал хабар берганимиздек бундан бироз аввал Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Индонезиядаги Осиё ўйинлари финалида хитойлик рақибини мағлубиятга учратди ва олтин медаль соҳибига айланди.

Ушбу муваффақият теннисчимизга нафақат Осиё ўйинлари ғолиблиги унвонини, балки 2020 йили Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари лицензиясини ҳам тақдим этди.

Қайд этиб ўтиш лозимки, Ўзбекистон спорт делегацияси 16 йил ичида илк маротаба теннис бўйича Осиё ўйинларида олтин медалга эга чиқди. Бунгача 2002 йили Пусан мезбонлик қилган Осиё Олимпиадасида Ирода Тўлаганова олтин медалга сазовор бўлганди.

Шунингдек, Денис Истомин мамлакатимизга Токио 2020 учун илк лицензияни ҳам олиб берди. Демак, теннисчимиз ўзбекистонлик спортчилар ичида биринчи бўлиб Япония пойтахтида бўлиб ўтадиган Олимпиадага йўлланмани қўлга киритди.

Saytning oxirgi yangilanishi:
20.10.2019 | 17:52
Onlayn maslahatchi
Mening fikrim

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:
  • "Yagona telefon" raqami:
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, Abdulla Qodiriy 2-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon:
  • Faks:
  • Mo'ljal: Oloy bozori
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169