Осиё ўйинлари: Денис Истомин бугун олтин медаль учун кортга чиқади

Бугун Индонезияда ўтаётган Осиё ўйинларининг теннис баҳслари якунига етади.

Мусобақанинг яккалик баҳсларида финалга чиққан ҳамюртимиз Денис Истомин ҳал қилувчи баҳсда хитойлик Ву Йибингга қарши кортга чиқади.

Денис учун бу Осиё ўйинларидаги иккинчи финал бўлади. Ёдингизда бўлса, Истомин 2010 йил Гуанчжоуда ўтган қитъа ўйинларида ҳам финалга чиққан, аммо ҳиндистонлик Сомдев Девварманга 1:6, 2:6 ҳисобида мағлуб бўлиб, кумуш медални қўлга киритган эди.

2006 йил Доҳада ўтган Осиё ўйинларида теннисчимиз яккалик баҳсларида чорак финалга қадар етиб борган. Бугун эса у олтин медални қўлга киритиш учун ҳаракат қилади.

Рақиб эса 18 ёшли Ву Йибинг. Ёш ва иқтидорли Йибинг ATP рейтингида 317-поғонада бормоқда. Ўтган йили ёшлар ўртасидаги US Open турнирида бош совринга эга чиққан Йибинг бу йилдан Хитой термаси сафида Дэвис кубогида ҳам иштирок этганлигини қўшимча қилиш жоиз.

Бундан ташқари Дениснинг бугунги рақиби чорак финалда ҳамюртимиз - Жўрабек Каримовни мусобақадан чиқариб юборган эди. 

Шундай экан, бугунги финал Истомин учун алоҳида аҳамият касб этади.

Saytning oxirgi yangilanishi:
20.10.2019 | 17:52
Onlayn maslahatchi
Mening fikrim

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:
  • "Yagona telefon" raqami:
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, Abdulla Qodiriy 2-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon:
  • Faks:
  • Mo'ljal: Oloy bozori
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169